Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 декабрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • Қарши шаҳар ҳокимлигининг ижтимоий ташаббускорлиги алоҳида эътироф этилди

Ўз мухбиримиз

14.11.2024


Қарши шаҳар ҳокимлигининг ижтимоий ташаббускорлиги алоҳида эътироф этилди

Кўрик-танлов

Қарши шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан ўтказилган "Энг яхши ижтимоий ташаббус" кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари сафидан жой олди.

Мамлакат парламенти юқори палатасининг расмий сайтида маълум қилинганидек, мазкур танловни ўтказишдан асосий мақсад давлат идоралари, нодавлат сектор ҳамда фуқаролар томонидан  ижтимоий ташаббусларни дадил илгари суриш ҳамда амалга оширилишини янада фаоллаштириш ва рағбатлантиришдан иборат.

Кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича республика комиссияси томонидан 12 та ҳудудда юқори натижаларга эришган, жамият ривожи йўлида ташаббус кўрсатган 50 та иштирокчи орасидан энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти, нодавлат нотижорат ташкилоти, давлат бошқаруви органи, фуқаро ва ҳокимлик каби 5 та номинация бўйича биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларнинг соҳиблари аниқланди.

Хусусан, Қарши шаҳар ҳокимлиги "Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик" номинациясида учинчи ўринга муносиб деб топилди ва кўрик-танловнинг бошқа ғолиблари қаторида эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Ўз мухбиримиз

 

Report typo