Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

27.08.2020


Қарши тумани ахборот-кутубхона маркази – замонавий қиёфада

Кейинги йилларда юртимизда мутолаага рағбат кучайиши ортидан китоб савдоси билан шуғулланадиган шохобчалар сони анча кўпайди, кутубхоналар ҳам гавжумлашиб қолди.

 

Қарши туманидаги ахборот-кутубхона маркази биноси узоқ йиллар олдин қурилган, таъмирталаб аҳволга келиб қолган, китобхонлар, кутубхона ходимлари учун шароитлар ҳаминқадар эди.

Президентнинг 2019 йил 7 июндаги “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Бешкент шаҳридаги 43 мингдан ортиқ китоб фондига эга мазкур муассаса ҳам капитал таъмирланиб, куни кеча фойдаланишга топширилди.

Қурилиш-таъмирлаш ишлари “Global Construction Group” МЧЖ қурувчилари томонидан 672 миллион сўм маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бажарилди. Натижада бино янги, замонавий қиёфа касб этди, китобларни сақлаш учун янги бино қурилди, алоҳида ҳовли қилиниб, атрофи девор билан ўраб олинди, айвон, қўшимча резервуарлар тикланди.

Марказнинг очилиш маросими кенг жамоатчилик, ҳокимлик, прокуратура вакиллари, китобхонлар иштирокида тантанали равишда ўтказилди. Туман ҳокими Махсуда Мустафаева ахборот-кутубхона марказига 100 миллион сўмлик китоб жавонлари ўрнатилишини маълум қилди.

Report typo