Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 октябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

12.09.2024


Қарши тумани саноати ривожланган ҳудудга айлантирилади...ми?

Маҳаллий Кенгашларда

Қарши туманида саноатнинг жадал ривожланиш концепциясини ишлаб чиқиб, туманни саноати ривожланган ҳудудга айлантириш. Замонавий конструкторлик ва тажриба бюроларига эга бўлган "Илдам ривожланувчи инновацион саноат зонаси"ни барпо этиб, инновацион ва юқори технологияли саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Инвесторлар орасида қизиқишни кучайтириш мақсадида ҳар бир ҳудудга таниқли хорижий компанияларни (брендларни) жалб қилиш.

Халқ депутатлари Қарши тумани Кенгаши томонидан ҳудудда саноатни ривожлантириш учун масъул шахслар олдига шу каби долзарб вазифлалар қўйилди.

Халқ вакиллари мамлакатимиз Президентининг "Қашқадарё вилоятини 2024-2025 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси юзасидан Қарши туманида амалга оширилаётган ишларни муҳокама қилиб, хусусан, тадбиркорлик соҳасида эришилган натижалар ва ҳали ишга солинмаган имкониятларга эътибор қаратишди. 

Таъкидланганидек, туманда жорий йилнинг январь-август ойлари давомида тадбиркорлик йўналиши бўйича жами 1 минг 292 та лойиҳага 41,4 миллиард сўм ҳажмида кредитлар ажратилган бўлиб, шундан 113 та кичик бизнес субъектига 24,3 миллиард сўм, оилавий тадбиркорлик дастури асосида 1 минг 179 тага лойиҳага 17,1 миллиард сўм миқдорида молиявий кўмак берилган. Аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеини ошириш, уларнинг ўз тадбиркорлигини бошлаши ва қўшимча даромад топиши учун 752 нафар хотин-қизга турли йўналишларда умумий ҳажми 9,8 миллиард сўмга тенг  имтиёзли кредитлар ажратилди. 457 нафар ёшга ўз бизнесини йўлга қўйиши учун 6,6 миллиард сўм имтиёзли кредит маблағлари ажратилди. 58 та маҳаллада жами 290 та хонадон танлаб олиниб, намунали хонадонга айлантирилган.

Кенгаш қарорида кўрсатилганидек, туман маҳаллаларида жорий йил давомида 1 минг 740 та микролойиҳани шакллантириш режалаштирилган бўлса, август ойи якунига қадар шулардан 870 тасини амалга ошириш мўлжалланган эди. Амалда эса 1 минг 130 та микролойиҳа шакллантирилиб, режа 129 фоизга бажарилди.

Report typo