Қарши туманидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудида қурилаётган мажмуадан фаоллар зали, стол тенниси, тренажёр, шахмат-шашка каби спорт хоналари, шунингдек, таҳоратхона, намозхона, дам олиш хонаси, кутубхона ва бошқалар ўрин олади.
Мажмуа қурилишига 600 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланиши кўзда тутилган бўлиб, уни Қарши шаҳридаги “Назира” савдо-ишлаб чиқариш фирмаси бунёдкорлари барпо қилишмоқда.
“Нуронийлар маскани” 9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Н.ХЎЖАЕВ