Бундан кўзланган мақсад Қарши шаҳрида яшовчи аҳоли, шу жумладан, ёш оилалар, эскирган уй-жойларда истиқомат қилаётган ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларни арзон, қулай, замонавий уй-жойлар билан таъминлаш, шу орқали уларнинг турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришдан иборат.
Аҳамиятлиси, мазкур қарор ижроси доирасида Қарши шаҳрида ишлар тезда бошлаб юборилди. Айни вақтда Жайхун кўчасида “Қурилиш сервис” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан барпо этилаётган арзон уйларнинг пойдевор ишлари якунланиб бормоқда.
- Ҳар бир уй 1, 2 ва 3 хонали 45 хонадонни ўз ичига олади, - дейди “Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИКнинг вилоятдаги вакили Зафар Раҳматуллаев. – Хонадонларда барча зарур қулайликлар мужассам этилади. Асосийси, уларнинг нархи арзон бўлишига устувор аҳамият қаратилган. Шу мақсадда қурилиш жараёнида арзон, ўз навбатида, сифатли материаллардан фойдаланилмоқда. Ҳозирги кунда мазкур объект қурилишида 100 дан ортиқ қурувчи меҳнат қилаяпти, 15 дона техника жалб қилинган. Тез орада ғишт териш ишларига киришилади. 2020 йилга қадар вилоят марказида яна шундай 33 та арзон кўп квартирали уй бунёд этилиши кўзда тутилган.
Қарорга асосан, мазкур хонадонлар хариди учун фуқароларга кам фоизли ставкада 20 йил муддатга имтиёзли ипотека кредитлари берилиши қайд этилган. Албатта, бу ишлар шаҳар аҳолисининг арзон, замонавий ва қулай уй-жойларга эга бўлиш имкониятини яхшилайди. Бунинг самарасида халқ фаровонлиги ошади, турмуш даражаси сифат жиҳатидан юксалади. Қолаверса, ҳудуд қиёфаси янада чирой очади.
М.ШУҲРАТОВ
Суратларда: янги қурилаётган уйнинг олд томонидан кўриниши лойиҳаси; қурилиш жараёнидан лавҳалар.
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.