Маълумки, мамлакатимизда барча ҳудудларни рақамли телевидение имкониятлари билан тўлиқ қамраб олиш, телеузатишлар сифатини яхшилаш мақсадида соҳага технологик янгиланишларни жорий этиш, ушбу йўналишда фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада сўнгги йилларда республикамизнинг рақамли телевидение билан қамраб олинганлик даражаси ошди.
- Бир қанча вилоятларда очилган офисларимиз орқали доимий мижозларимизга эга бўлиб улгурдик, - дейди компаниянинг Қарши шаҳридаги савдо ва абонентларга хизмат кўрсатиш офиси менежери Баҳодир Бобоев. – Эндиги мақсадимиз – Қашқадарё воҳасида ўз ўрнимизни топиш.
Янги офис очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда йиғилганларга компания хизматлари ва фаолият йўналишлари ҳақида ахборот берилди.
М.ШУҲРАТОВ
Суратда: тадбирдан лавҳа.
Собир НАРЗИЕВ олган сурат.