Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

17.11.2022


Асалариларнинг яшаш давомийлиги деярли ярмига қисқарган

Мэриленд университети энтомологлари ўтказган тадқиқот охирги 50 йилда асалариларнинг яшаш давомийлиги деярли ярмига қисқарганини кўрсатди. Мавзуга оид илмий мақола Scientific Reports журналида чоп этилган.

Тадқиқотчилар асалари уяларидаги ғумбакларни улар очиб чиқишидан 24 соат олдин тўплаб, инкубаторга жойлашган. Кейин эса табиий шароитга мослаб ишланган махсус катакларда сақлашган.

Олимлар асалариларнинг катакларда ўртача умр кўриш давомийлиги 1970-йиллардагига нисбатан 50 фоизга қисқарганини пайқашган, яъни бу кўрсаткич 34 кунга нисбатан 18 кунни ташкил қилган. Ушбу ҳолат энтомологларни сўнгги 50 йилда эълон қилинган лаборатория тадқиқотлари материалларини қайта кўриб чиқишга ундаган. Ўрганишлар якуни бўйича улар асалариларнинг умр кўриш давомийлиги ҳақиқатда қисқарганини тасдиқлашган. 

Шунингдек, олимлар жамоаси асаларилар умрининг қисқариши асаларичилик тармоғига қандай таъсир қилишини кўрсатувчи компьютер моделини яратишган. Маълум бўлишича, бир уядаги ҳашаротлар ўртасидаги йўқотиш даражаси ва асал ишлаб чиқаришдаги камайиш тахминан 33 фоизни ташкил этади.

 

Report typo