Жорий йилда қашқадарёлик пиллакорлар 2 минг 859 тонналик хирмон жамғарди, ғаллакорлар қабул пунктларига 1 миллион 250 минг тонна дон топширди. 466 минг тонна пахта хомашёси етиштиришни режалаштирган пахтакорлар айни пайтда 133 минг гектар майдонда ғўза парвариш қилмоқда.
***
Экспорт географияси 49 та давлатга кенгайди, натижада ўтган йилнинг мос даврига нисбатан экспортдаги ўсиш суръати 1,5 баробарга, хорижий инвестицияларни жалб қилиш 2 баробарга оширилди. Жорий йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида 376 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестициялар ўзлаштирилди.
* * *
Ўтган вақт давомида 63 минг гектар экин майдонларида сув тежовчи технологиялар жорий этилди. Ёшлар бандлигини таъминлаш учун 6 минг гектар ер 6,5 минг нафар йигит-қизга аукцион савдолари орқали ажратиб берилди.
* * *
Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 295 километр электр узатиш тармоқлари ва 53 та трансформатор пункти янгидан қурилди, 42 километр газ қувурлари таъмирланди. Аҳолининг ичимлик сувига бўлган талабини сифатли қондириш мақсадида 15,5 миллиард сўм маблағ ажратилди.
* * *
Жорий йилнинг ўзида умумий қиймати 21 миллиард сўмлик 5 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш орқали туризм ва ёндош соҳаларда 492 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутилмоқда.
* * *
Ҳудудда 19 та пахта-тўқимачилик кластери фаолият кўрсатаяпти. Улар томонидан 626 миллион долларлик инвестиция жалб этилиб, пахтани чуқур қайта ишлаш бўйича 45 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди ва 15 мингга яқин иш ўрни яратилди.
* * *
Яқин йилларгача вилоятда 2 та олий таълим ташкилоти, 1 та университет филиали фаолият кўрсатар эди. Эндиликда бундай олийгоҳлар сони 12 тага етди. Тез орада тиббиёт йўналишидаги олий таълим ташкилоти фаолияти ҳам йўлга қўйилади.
* * *
Жорий йилнинг ўтган даврида 60 минг нафардан ортиқ хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди. "Аёллар дафтари"га киритилганларнинг 71 минг 683 нафарига кўмаклашилди.
* * *
Айни пайтда 3-7 ёшдаги болаларнинг 64,3 фоизи мактабгача таълим билан қамраб олинган. Қиёслаш учун: 2017 йилда воҳамизда бу кўрсаткич атиги 13 фоизни ташкил этган.
* * *
Маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ энг долзарб масалаларни ҳал этиш орқали аҳолига муносиб шароитларни яратиш мақсадида жами 114 миллиард 700 миллион сўм маблағ ажратилди.
* * *
Охирги етти йилда 566 та кўп қаватли уй қурилиб, 19 минг 947 та хонадон фойдаланишга топширилди. Бугунги кунда 144 та ижтимоий соҳа объектида қурилиш-таъмирлаш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
* * *
"Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2024 йил 1-мавсумида 186 та объектда қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари учун ажратилган маблағ 230,8 миллиард сўмдан ошди.
* * *
Қарши шаҳрида янги тиббиёт маркази ва Бешкентда янги шифохона, Қарши шаҳар туғруқ комплекси ўрнида 200 ўринли янги туғруқ мажмуаси, Қарши шаҳри ва Китоб туманида ихтисослаштирилган реабилитация марказлари бунёд этиш бўйича амалий ишлар бошлаб юборилди.