Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

27.10.2023


Қашқадарё тўқимачилик маҳсулотларига қайси мамлакатлар харидор?

Долзарб статистика

Шу йил январь-сентябрь ойлари давомида вилоятимиздан 15 дан ортиқ хорижий мамлакатга умумий қиймати 188,7 миллион долларга тенг тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган.

Вилоят статистика бошқармасининг ҳисоб-китобларига кўра, воҳамизда тўқимачилик маҳсулотлари экспортидан валюта тушуми 2022 йилнинг худди шу давридаги тегишли кўрсаткичга нисбатан 17,4 фоизга ошган.  Чет эллик буюртмачиларга 165,4 миллион долларлик ип-калава (ўсиш – 18,7 фоиз), 18,7 миллион долларлик тайёр тўқимачилик маҳсулотлари (камайиш – 3,5 фоиз), қарийб 2,2 миллион долларлик трикотаж мато ( ўсиш – 2,3 марта) ва сал кам 2,5 миллион долларлик газламалар (ўсиш – 2,2 марта) етказиб берилган. 

Энг катта харидор – Туркия, бу мамлакат ишбилармонлари тўққиз ойда 67,1 миллион долларлик тўқимачилик маҳсулотлари, яъни Қашқадарёдан экспорт қилинган бу турдаги товарлар умумий ҳажмидан 35,5 фоизини сотиб олишган. Иккинчи ва учинчи ўринларда россиялик ва хитойлик ҳамкорлар, уларнинг ҳиссаси воҳамиз жами тўқимачилик маҳсулотлари экспортининг тегишли равишда 18 фоизи (33,9 миллион доллар) ва 15,6 фоизи (29,5 миллион доллар)ни ташкил қилди.

Бундан ташқари, “Made in Uzbekistan” ёрлиғи билан Қашқадарёда ишлаб чиқарилаётган тўқимачилик маҳсулотларини Польша, Миср, Вьетнам, Эрон, Қирғизистон, Молдова, Қозоғистон, Беларусь ва Тожикистон бизнесменлари ҳам жуда кўп харид қилишган. Шунингдек, Бангладеш ва Марокашга ҳам илк бор тўқимачилик маҳсулотларимиздан катта партиялар жўнатилган.

Ўз мухбиримиз

 

Report typo