Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 февраль, жума. 2025 йил                         Махсус версия RU

Ш.БОЗОРОВА

13.02.2025


Қашқадарёда яна иккита мураккаб жарроҳлик амалиёти бажарилди

Тиббиёт ва ислоҳот

Мамлакатимизда хирургия хизматини янада такомиллаштириш, тизимнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, юқори технологик жарроҳлик амалиётларини йўлга қўйиш, ташхислаш, операция қилиш ва даволаш бўйича мутахассислар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш юзасидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалида вилоятда илк марта ўтказилган икки турдаги - 45 ёшли аёлда лапароскопик орқа крурорафия, Ниссен бўйича фундопликация, бачадон чап ортиқлари билан экстирпацияси ҳамда 69 ёшли эркакда сунъий протез ёрдамида қорин аортаси ва сон артерияларини бифуркацион шунтлаш жарроҳлик амалиётлари ҳам соҳадаги ислоҳотларнинг ёрқин бир мевасидир. Бу операциялар бир мартанинг ўзида бир нечта амалиётни амалга оширишга қаратилгани билан ҳам ўта мураккаб ҳисобланади.

Операциялар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий маркази шифокорлари А.Ҳакимов ва А.Мадраимов ҳамкорлигида филиалнинг 5 нафар мутахассиси иштирокида  муваффақиятли бажарилди.

Маълумот учун: 2024 йилда вилоят тиббиёт ташкилотларида бажарилган юқори технологик амалиётлар сони 8 мингтадан ошган бўлса, шунинг мингга яқини  Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали ҳиссасига тўғри келади.

Ш.БОЗОРОВА

Report typo