Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Таълим
  • Қашқадарёлик ўқитувчилар Учинчи Ренессанс пойдеворини қуришда мустаҳкам куч бўлиб хизмат қилишга ваъда беришди

31.03.2023


Қашқадарёлик ўқитувчилар Учинчи Ренессанс пойдеворини қуришда мустаҳкам куч бўлиб хизмат қилишга ваъда беришди

Биз – Қашқадарё зиёлилари, устозлари, муаллимлари – муҳтарам Президентимиз, халқимизни ишонтириб айтамизки, бебаҳо бойлигимиз бўлган ёшларга таълим беришда бор билим ва ғайратимизни ишга соламиз.

Қашқадарёнинг ўқитувчи ва мураббийлари воҳа аҳлига мурожаат йўллаб,  шундай ваъдалар беришди ва ўғил-қизларимизнинг ҳаётга муносиб кириб боришида, қандай элнинг фарзандлари эканини бутун дунёга намоён қилишида, мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини қуришда мустаҳкам куч бўлиб хизмат қиламиз, дея таъкидлашди.

Янги Ўзбекистон стратегиясининг бош бўғинида таълим, тарбия, маърифат турганини унутмаган ҳолда, белгиланган вазифаларни сидқидилдан бажаришга тайёрликларини билдиришди.

Мазкур мурожаат Шаҳрисабз шаҳрида, вилоятимиздаги мактаб директорлари, фахрий педагоглар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган тадбирда ўқиб эшиттирилди. Унда кейинги йилларда таълим соҳасида амалга оширилган изчил ислоҳотлар ва улкан ўзгаришлар ҳақида сўз юритилиб, мавжуд камчиликлар ҳам тилга олинди.

Воҳамиз ўқитувчи ва мураббийлари жорий йил 24 февралда Қарши туманидаги 71-сонли мактабда Ўзбекистон Президенти билан бўлиб ўтган самимий суҳбатдан келиб чиқиб, таълим сифатини яхшилаш бўйича ўз олдиларига белгилаб олган қатор вазифаларни ҳам санаб ўтишди. Хусусан, ёш авлодни Ватанга, миллатга, халққа фидойи қилиб тарбиялаш, мактабни маҳалланинг маънавият масканига айлантиш, ислоҳотлар тарғиботида зиёлилар “локомотив” вазифасини бажариши зарурлиги хусусида гапиришди. “Оилавий ўқиймиз” шиори остида оммавий китобхонликни янада кенг тарғиб қилиш, 11-синфни ўқувчилар учун “Ҳаёт мактаби” деб белгилаган ҳолда битирувчиларимизни камида 2 та хорижий тил ва 1 та касб эгаси бўлишига эришиш, бу борада алоҳида “Қашқадарё тажрибаси”ни яратиш ҳақида келишиб олишди.

Тадбирда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев, вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймоновлар ҳам иштирок этди.

Report typo