Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 декабрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

21.11.2024


Қашшоқлик туфайли жиноятчиликнинг ўсиши қайд этилди

Эстонияда ўсиб бораётган жиноятчилик кўрсаткичи аҳолининг ижтимоий-иқтисодий аҳволи ёмонлашуви билан боғлиқ. Бу ҳақда республика адлия ва рақамли технологиялар вазири Лийза-Ли Пакоста маълум қилган.

"Бахтга қарши, биз қайд этишимиз керакки, таҳлилчилар ижтимоий-иқтисодий шароит ёмонлашувини мамлакатда жиноятчиликнинг ўсишига олиб келган асосий омил сифатида кўрсатмоқда. Афсуски, озиқ-овқат ва энг зарур кундалик эҳтиёж маҳсулотларини сотиб олишга пуллари етмагани учун ҳам ўғирликка қўл ураётганини айтаётган одамлар сони кўпайган", дея унинг сўзларидан иқтибос келтиради Postimees газетаси.

Вазирнинг маълум қилишича, Эстонияда рўйхатга олинган жиноятчилик даражаси ўн йил давомида пасайиб, кейин ўсишни бошлаган. Бу кўрсаткич 2023 йилда деярли 4 фоизга ошган. Энг катта ўсиш эса фирибгарлик ҳолатлари бўйича: ўтган йилгига нисбатан 25 фоиз.

Report typo