Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 июнь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Спорт
  • Асила Мирзаёрова яна бир карра жаҳонда тенгсиз эканлигини тасдиқлади

24.05.2024


Асила Мирзаёрова яна бир карра жаҳонда тенгсиз эканлигини тасдиқлади

Япониянинг Кобе шаҳрида жорий йил 17-25 май кунлари ўтказилаётган пара енгил атлетика бўйича жаҳон чемпионатида қашқадарёлик таниқли пара спортчи Асила Мирзаёрова олтин медални қўлга киритди.

Маълумотларга кўра, бугун Асила аёллар ўртасида T11 (кўриш қобилиятининг бузилиши) йўналишида узунликка сакраш бўйича 5 метр 18 сантиметр натижани қайд этиб, маҳорат бобида энг кучли рақибалари – бразилиялик (4 м 95 см, кумуш медаль) ва хитойлик (4 м 82 см, бронза медали) пара атлетикачилардан анча устун эканлигини исботлади ва яна бир карра жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Эслатиш жоизки, Токиода 2021 йилда ўтказилган Паралимпия ўйинларида 4 м 91 см натижа билан кумуш медали соҳибаси бўлган Асила Мирзаёрова ўтган йили Франциядаги жаҳон чемпионатида 5 м 13 см натижа кўрсатиб, олтин медаль ва Париж-2024 паралимпия ўйинлари йўлланмасига эришганди.  

 

Report typo