Муддатли ҳарбий хизматчилар йиғилганлар олдида Ватанга, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига содиқликка, ҳарбий низомлар талабларини, командирлар ва бошлиқларнинг буйруқларини сўзсиз бажаришга тантанали равишда ваъда беришди.
Тадбирда сўзга чиққан давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар ҳарбий қасамёд қабул қилган ўғлонлар зиммасидаги масъулият нақадар улуғвор эканини эътироф этиб, уларга Ватан ҳимоясидек шарафли ишда муваффақият тилади.
– Ўғлим Шуҳратжонни ҳарбий сафда кўриб қалбимда фахр-ифтихор туйғулари жўш урди, – дейди Тошкент вилояти Янгийўл туманилик Дилбар Муродова. – Айниқса, унинг аскарлик қасамёдини тинглаб ич-ичимдан фахрландим. Унинг ва барча йигитларимизнинг берган ваъдасига содиқ қолишига ишонаман.
Шу куни вилоят ҳудудида жойлашган қатор ҳарбий қисмларда ҳам муддатли ҳарбий хизматчиларнинг аскарлик қасамёдини қабул қилишга бағишланган тантанали маросимлар ташкил этилди.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ
Суратларда: тантанали маросимдан лавҳалар.
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар