Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

23.02.2017


АСКАРЛАР ТАНТАНАЛИ КУТИБ ОЛИНМОҚДА

Ана шундай тадбирлардан бири Қарши темир йўл вокзалида ҳам ташкил этилди. Унда Тошкент шаҳридаги ҳарбий қисмларда хизмат бурчини ўтаб қайтган ўғлонлар ҳарбий оркестрнинг тантанавор мусиқаси садолари, ота-оналар, кенг  жамоатчилик вакиллари, фахрийлар қутловлари остида кутиб олинди.

Зеро, бу ёшлар ўнлаб тенгдошлари орасидан танлаб-саралаб олинган. Хизмат давомида ҳарбий билимларни эгаллаган, жисмини чиниқтирган, иродасини тоблаган, маънавиятини  юксалтирган. Мардлик ва матонат мактабини ўтаган бундай йигитлар ўз тенгдошларига, укаларига намуна бўлиб қолмай, хизматини мамлакатимиз  тараққиёти йўлида давом эттиришга шай.

- Армияда ўтган бир йил мен учун жуда катта ҳаёт мактаби бўлди, - дейди қамашилик Зиёвуддин  Чориев. - Ватан, эл-юрт, ота-она, тинчлик, ор-номус, жасорат каби улуғвор тушунчалар маъносини, уларнинг қадри нечоғлик баланд эканини теран  англадим. Ҳарбий қисм қўмондонлигининг тегишли тавсияномасига эга бўлдим. Келгусида спорт      мураббийи бўлиб, юртимиз довруғини дунёга    танитадиган шогирдлар тайёрлаш ниятидаман.

Ж.БОЙМУРОДОВ

* * *

Суратларда: тадбирдан лавҳалар.

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo