Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Майсара ҚЎЙЛИЕВА

23.02.2017


“АСР ВАБОСИ” -КЕЛАЖАК КУШАНДАСИ

Тадбирда сўзга чиққанлар гиёҳвандлик, одам савдоси, терроризм, ақидапарастлик каби иллатларнинг салбий оқибатлари ҳақида гапиришди. Ёшлар умрининг олтин даврини ўқиб-ўрганишга, касб-ҳунар эгаллашга сарфлаши, ютуқ ва юқори натижалари билан юрт равнақига ҳисса қўшишлари зарурлиги қайд этилди.

- Ёшларни гиёҳвандлик, диний экстремизм, терроризм ва бошқа турли кўринишдаги иллатлардан ҳимоя қилишда ҳамкорликдаги ҳаракат муҳим аҳамиятга эга, - дейди вилоят ИИБ жиноят қидирув ва терроризмга қарши кураш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, подполковник Маҳмуд Мамашаев. - Чунки гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиш инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатади, унинг ҳаётини издан чиқаради ва турли жиноятлар сари етаклайди. Энг ёмони, унинг жабрини келгуси авлодлар ҳам чекиши мумкин.

- Гиёҳвандликка “умр заволи” деб бежиз таъриф берилмайди, - дейди университетнинг педагогика ва психология факультети талабаси Мафтуна Қаҳрамонова. – Мутахассислар томонидан келтирилган ҳаётий мисоллар бу иллатнинг нақадар жирканч эканлигини аниқ ифодалади. Шу сабаб барчани огоҳ ва сергак яшашга даъват этди. 

Йиғилишда “аср вабоси” дея таснифланувчи гиёҳвандлик иллатига қарши курашда ҳамкорликда олиб бориладиган чора-тадбирлар муҳокама қилинди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олишди. Тадбир сўнгида гиёҳвандлик домига илинганларнинг аянчли қисмати акс этган “Гиёҳвандлик – умр заволи” номли фильм намойиш этилди.

                                                 Майсара ҚЎЙЛИЕВА

Report typo