Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

19.11.2021


Қассобдан қочган жонивор ўққа дучор бўлди

Хитойнинг Гуанси провинцияси Юйлинь шаҳрида кушхонадан қочган буйвол жароҳат етказиши натижасида етти киши шифохонага тушди. Гувоҳлар томонидан олинган воқеа видеосини "Смотрим" медиаплатформасида кўриш мумкин, дея хабар беради "Россия 24" телеканали.   

Кадрларда куннинг айни тиғиз пайтида автомобиль ҳайдовчилари светофор тақиқловчи ишорасида қандай тўхтаётгани кўринади. Бундан фойдаланган тажовузкор ҳайвон кутилмаганда йўлнинг қатнов қисмига отилиб чиқиб, мотоцикллик аёлга ҳужум қилган. Аёлни шохлари билан транспорт воситаси устидан улоқтириб ташлаган буйвол ярадор "ўлжа"сига қайта ташланмай, яна чопқиллаб кетган.

Кўп ўтмай бақувват шохли бузғунчи озиқ-овқат дўконидаги осойишталикни бесаранжомликка айлантирган. Ғазабланган ҳайвонни фақат полициячилар узган жанговар ўқлар тўхтата олган, холос.

 

Report typo