Қозоғистон ҳукумати сиёсий қатағон қурбонларининг 2,4 миллиондан ортиқ архив карточкаларини махфийликдан чиқарди. Бу ҳақда мамлакат бош прокуратураси матбуот хизмати хабар тарқатган.
"1929 йилдан 1956 йилгача бўлган даврдаги сиёсий қатағон қурбонларига оид 2,4 миллиондан ортиқ архив карточкалари махфийликдан чиқарилди", дейилади унда.
Бош прокуратуранинг таъкидлашича, махсус кўчирилганларнинг 251 минг иш тўплами Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев архивига ўтказилди ва келгусида улар қизиқувчи шахслар учун очиқ бўлади.
Яна хабарда жорий йил якунига қадар 265 минг иш жилди президент архивига ўтказилиши маълум қилинган. Сургун қилинган, махсус кўчирилган ва жиноий жавобгарликка тортилган 311 минг нафарга яқин шахслар реабилитация қилинди, дея қўшимча қилган прокуратура.