Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Автоматик бошқарув тизими ҳайдовчилар ҳушёрлигини камайтираркан

24.09.2021


Автоматик бошқарув тизими ҳайдовчилар ҳушёрлигини камайтираркан

Tesla машиналарининг автопилот тизими ҳайдовчилар ҳушёрлигини камайтиради. Буни Массачусетс технология институти тадқиқотчилари исбот қилди.

Улар умумий мураккабликдаги 500 мил масофага сафар натижаларини таҳлил қилди ва эксперимент шуни тасдиқлади - ҳайдовчилар машинани йўл тасмасида тутиб туриш, қайта тизилиш, қайрилиб олиш, тўхташ ва қувиб ўтиш функцияларини қамраб олган автоматик тизимга шунчалик ишонадики, қўлларини бемалол бошқарув чамбарагидан олиб, орқа-олдига қарашмайди.

Бундан ташқари, ҳатто айрим Tesla эгалари машинанинг автопилот режими ўчирилган бўлса ҳам ўзларини автоматик бошқарув тизими активлаштирилгандагидек тутади.

Олимларнинг ишонтиришича, улар тадқиқотни Tesla технологияларини танқид қилиш учун эмас, балки огоҳлантириш учун ўтказган: номланишига қарамай, бу тўлақонли автопилот ҳисобланмайди, русумнинг автоматик бошқарув тизими ҳайдовчиларга ёрдамчи ва унга бошқарувни 100 фоиз ишониш мумкинмас.

Report typo