Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 декабрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Автотранспорт воситасига бўлган эгалик ҳуқуқи ўзгарганда ойналарининг тусини ўзгартиришга берилган рухсатноманинг амал қилиш муддати автоматик тарзда сақлаб қолинади

31.08.2022


Автотранспорт воситасига бўлган эгалик ҳуқуқи ўзгарганда ойналарининг тусини ўзгартиришга берилган рухсатноманинг амал қилиш муддати автоматик тарзда сақлаб қолинади

Қонунчиликдаги ўзгаришлар: 1 СЕНТЯБРДАН АМАЛДА

Ҳукуматнинг “Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан:

ойналар тусини ўзгартиришга рухсат берилган автотранспорт воситасига бўлган эгалик ҳуқуқи ўзгарганда, давлат рақами белгиси алмаштирилганда ёки автотранспорт воситаси эгасининг маълумотларида ўзгариш бўлганда (жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарганда, юридик шахс қайта ташкил этилганда, унинг жойлашган жойи (почта манзили) ёки номланиши ўзгартирилганда) автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга берилган рухсатноманинг амал қилиш муддати 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб автоматик тарзда сақлаб қолинади.

lex.uz маълумотлари асосида тайёрланди.

Report typo