Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

26.01.2017


ҲАЖ САФАРИГА ЖЎНАБ КЕТИШАДИ

Эртага тонгда Қарши халқаро аэропортидан сурхондарёлик 200 киши Ҳаж зиёратини амалга ошириш мақсадида Саудия Арабистонига жўнаб кетса, тушга яқин 200 нафар воҳадошимиз Мадина шаҳрига йўл олади.

1 сентябрь куни эса қашқадарёлик ва сурхондарёлик яна 200 нафар зиёратчи кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида Саудия Арабистонига кузатиб қўйилади.

- Зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида тегишли ҳужжатлар ҳамда хорижга чиқиш визалари навбатсиз расмийлаштириб берилди, - дейди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили Раҳматилла Усмонов. – Зиёратчиларга мавсум давомида ўзбекистонлик шифокорлар, ошпазлар ва ишчи гуруҳи аъзолари хизмат кўрсатишади. Бундан ташқари, улар жойлашган меҳмонхоналарда сунъий йўлдош орқали Ўзбекистон телевидениеси дастурларини томоша қилиш, юртимизда бўлаётган воқеалардан хабардор бўлиш имкониятлари яратилган.

Зиёратчилар дастлаб Мадина шаҳрида бўлиб, у ернинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қиладилар. Сўнг Макка шаҳрига йўл оладилар.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo