Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Шоҳиста БОЗОРОВА

10.08.2018


ҲАЖ ЗИЁРАТИГА ЖЎНАБ КЕТИШДИ

Шунингдек, сурхондарёлик бўлғуси ҳожилар ҳам сафарга Қарши халқаро аэропорти орқали юборилмоқда. Уларнинг биринчи гуруҳи 10 август куни тонгда манзил томон учиб кетишган бўлса, иккинчи гуруҳи 12 август куни саҳарда йўлга отланишади.

Қайд этиш лозим, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июндаги “Ҳаж ва Умра тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори муқаддас ислом динининг фарз амалларидан бири бўлган Ҳаж ва Умра зиёратларини юқори савияда ташкил этишда муҳим дастуриламал бўлмоқда.

- Ҳаж - буюк ибодат, ислом дини арконларидан бири, - дейди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилла Усмонов. – Эътиборлиси, юртимизда ушбу муқаддас амални бажариш истагида бўлган кишилар сафи йилдан-йилга ортиб бормоқда. Ҳаж мавсуми ёзнинг иссиқ кунларига тўғри келиши, сафарга ёши улуғ фуқароларнинг бориши, шунингдек, аксарият зиёратчиларнинг илгари хорижга чиқмаганлиги инобатга олиниб, оят, ҳадис ва ҳаётий мисоллар орқали Ҳаж зиёрати тартиб-қоидалари тўлиқ тушунтирилди.

Зиёратчилар 32 кун давомида Саудия Арабистонида бўлишади, муборак шаҳарлар - Мадинаи мунаввара ҳамда Маккаи мукаррамада Ҳаж амалларини адо этишади. Уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва саломатлигини муҳофаза қилиш борасида барча зарур чора-тадбирлар амалга оширилган.

- Ҳаж зиёрати ҳар бир мўмин-мусулмоннинг орзуси, - дейди Қарши шаҳридаги Нефтчилар маҳалласида истиқомат қилувчи Жўрақул Амиров. – шу орзуимиз рўёби йўлида яратиб берилган шарт-шароитлар, эътибор ва эъзоз учун Юртбошимизга, шу хайрли иш бошида турганларнинг барчасига миннатдорлик билдирамиз.

Шоҳиста БОЗОРОВА

Муродулла КОМИЛОВ олган сурат.

Report typo