Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

13.08.2021


Ажримларга энг кўп камбағаллик сабаб бўлаётгани маълум бўлди

Россияда оилалар энг кўп камбағаллик ортидан бузилаяпти. Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази ўтказган ижтимоий сўров хулосасида худди шундай маълумот акс этган.

Берилган саволларга жавоб қайтарган сўров иштирокчиларининг 33 фоизи россияликларни ажрашишга энг кўп камбағаллик мажбур қилаётганини билдирган.

Сўралганларнинг 15 фоизи ўзаро тушунмовчиликлар кўплаб оилалар бузилишига олиб келаяпти деб ҳисобласа, улардан 14 фоизи хиёнат, 10 фоизи маиший муаммолар, 8 фоизи ичкиликка муккасидан кетиш ва гиёҳвандлик, яна шунчаси жуфтликнинг характери бир-бирига тўғри келмаслиги ажримларга сабаб бўлишини айтган. 6 фоиз ҳолатда ўзаро ҳурматсизлик, 5 фоиз ҳолатда эса уй-жой муаммоси оила қўрғони дарз кетишининг сабаби сифатида кўрсатилган.

Респондентларнинг 39 фоизи ажрашиш учун ўтиб бўлмас тўсиқ йўқлиги, буни ҳар доим амалга ошириш мумкинлигини айтган. 9 фоиз россиялик эса ҳар қандай вазиятда никоҳини сақлаб қолишига ишонади. Кўпчилик, яъни сўралганларнинг 57 фоизи ҳаммаси аниқ вазиятга боғлиқ деб ҳисоблайди.

Ижтимоий сўровда 18 ёшдан ошган 1600 нафар россиялик иштирок этган.

 

Report typo