Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 декабрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

А.МУРОДОВ

03.03.2022


 “БАҲОР МЕНИНГ БОҒИМДАН БОШЛАНАДИ!”

Оппоқ “чолвор”ини кийган дарахтларига, ўзига оро берганча қўр тўкиб турган даласига термилиб, ғурурланар экан, Зафар фермер шукрона айтиб, бу йил кўклам баракали келсин, деб умид қилади.

Ўтган йили эндигина ҳосилга кирган дарахтларини совуқ урди. Йил йилдай бўлмади, ишидан кўнгли тўлмади унинг. Тўғри, 2 гектарга экилган пахтасининг чўғи баланд бўлди, 7 тоннадан ошириб ҳосил олди. Бу йил энди шу далага буғдой экди. Яшил майсалар кўзини қувнатади.

Шаҳрисабз туманидаги “Худойбердиева Гуласал” фермер хўжалиги ташкил этилганига 5 йилча бўлди. Унинг ҳозир ғалладан ташқари 6 гектар майдонидаги 3 минг тупдан зиёд олма, гилос, олхўри дарахтлари бу йил ҳосилга кирадиган бўлиб қолган. Хўжалик раиси Зафар Собировнинг умиди ҳам ана шу боғдан. Насиб этса, беш йиллик нияти амалга ошади. У боғини кезар экан, яшилликдан баҳри дили очилади:

“Баҳор менинг боғимдан бошланади!”

А.МУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo