Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

16.11.2023


Бағрикенглик ҳафталиги давом этмоқда

Сана

"Бағрикенглик дунёмиз маданиятларининг бой хилма-хиллигини, ўзлигимизни намоён қилиш шакллари ва инсоннинг индивидуаллигини ифода этиш усулларини ҳурмат ва қабул қилиш, тўғри тушунишни англатади. Бунга эса билим, очиқлик, мулоқот ҳамда фикр, виждон ва эътиқод эркинликлари йўл очади".

Бундан роппа-роса 28 йил аввал - 1995 йил 16 ноябрда ЮНЕСКОга аъзо мамлакатлар томонидан Бағрикенглик тамойиллари декларацияси қабул қилинган ва унда юқоридаги сўзлар битилган эди. Бир йил ўтгач, БМТ Бош Ассамблеяси бу санани ҳар йили Халқаро бағрикенглик куни сифатида нишонлашни таклиф қилди ва бу ташаббус аксарият давлатлар томонидан қўллаб-қувватланди.

Халқаро бағрикенглик кунини кенг нишонлаш Ўзбекистонда ҳам анъанага айланиб, жорий йил 13-19 ноябрь кунлари юртимизда ушбу санага бағишлаб "Бағрикенглик ҳафталиги" ўтказилмоқда. "Маърифат ва миллатлараро бағрикенглик" шиори остида давом этаётган бу кенг қамровли тадбирлар мажмуи Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Дин ишлари бўйича қўмита томонидан қатор ҳамкор ташкилотлар билан бирга ташкил этилган.

Ҳафталик доирасида ўтказилаётган тадбирлар аҳоли, айниқса, ёш авлодни республикамизда яшаб турган турли миллат ва элат вакилларининг тили, маданияти, анъаналари ва урф-одатларини сақлаш ҳамда ривожлантиришга, мамлакатимиз тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишга, жамиятда кўп миллатли катта оила туйғусини, миллатлараро тотувлик ҳамда диний бағрикенгликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўз мухбиримиз

Report typo