Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Мусо МУРОДОВ

03.07.2017


БАҒРИКЕНГЛИК – ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТ

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшларимизни турли диний экстремистик оқимлар таъсиридан асраш, маҳаллаларда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, профилактика инспекторлари, имом-хатибларнинг ўрни ҳақида гапирилди.

 - Вилоятимизда ҳам турли диний экстремистик оқимларга билиб-билмай кириб қолган кишилар бор, - дейди Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоятдаги вакили, вилоят бош имом-хатиби Раҳматилло Усмонов. - Уларни соғлом ҳаётга қайтариш, ислом динининг асл ғоялари ва ўгитларидан бохабар этиш учун у маҳалла маслаҳатчиси, имом-хатиб ёки профилактика инспектори бўладими, аввало ўзи билимли бўлиши керак. Адашганлар билан ишлашда улар эътиқод қилаётган ғоялар хато, беъмани экани, динимиз, юртимиз манфаатларига мутлақо зид келишини асосли қилиб тушунтириб бера олишлари керак.

Бундан ташқари, Президентимиз таъкидлаганидек, “йўлдан адашган болани дарров душманга чиқармасдан, уни ўзимизнинг фарзандимиз, деб билишимиз керак. Унга бутун қалбимиз, юрагимиз билан ачинаётганимизни шу бола билсин. Зора, шунда уларнинг ҳам қалб кўзи очилса, тўғри йўлга қадам қўйса”.

Тадбирда бу борадаги ишларни ташкил этишда фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, профилактика инспекторлари, имом-хатиблар ҳамкорлиги кутилган самарага эришишда ғоят муҳимлиги таъкидланди ва биргаликдаги ҳаракат юзасидан ўзаро фикрлашиб олинди.

Мусо МУРОДОВ

Report typo