Спартакиада дастуридан енгил атлетика, стол тенниси, шахмат каби спортнинг саккиз тури бўйича баҳслар ўрин олган бўлиб, уларда 28 та жамоага бирлашган 320 нафар ҳаваскор спортчи хотин-қизлар ўз маҳоратларини намойиш этишди.
- Спартакиадада қатнашган жамоаларнинг 21 таси ҳудуддаги маҳаллалардан шакллантирилган бўлса, қолганлари корхона-ташкилотлар, таълим ҳамда тиббиёт соҳасида меҳнат қилаётган хотин-қизлардан иборат, - дейди туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳанифа Тўраева. – Уларнинг барчаси спортни ўзининг яқин ҳамроҳига айлантирган ва соғлом турмуш тарзи тарафдорлари.
Баҳслар кескин ва муросасиз курашларга бой тарзда ўтди. Мусобақада ғолиблар саралаб олинди ва уларга спартакиаданинг вилоят босқичида қатнашиш йўлланмаси тақдим этилди. Спартакиада доирасидаги мусобақалар бошқа туманларда ҳам бўлиб ўтмоқда.
Д.ЖУМАЕВА