Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Азизбек НОРОВ.

02.03.2017


БАҲСЛАР ҚИЗҒИН КЕЧДИ

Маълумки, спортнинг техник ва амалий турларидан бири – дуатлон уч босқичдан иборат. Биринчи босқич – югуриш, ундан сўнг велопойга, охирги босқич эса яна югуришдан иборат. Катталар ўртасидаги баҳсларда спортчилар 10 километрга югуриш, 40 километрга велопойга ва яна 5 километрга югуриш бўйича маҳоратларини синовдан ўтказишди. Ёшлар ўртасида кечган баҳсларда масофа маълум даражада қисқартирилди.

Мусобақаларда вилоятимиз вакиллари муносиб иштирок этишди. Хусусан, 25 ёшдан катта спортчилар баҳсида Юлдуз Жўраевага тенг келадиган рақиб топилмаган бўлса, 20-25 ёшлилар ўртасида Шаҳзода Хайруллаева мусобақанинг бронза медалига сазовор бўлди. Яна бир спортчимиз Арслон Турсунов 2001-2002 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ғолибликни қўлга киритди.  

Мусобақа якунларига кўра, умумжамоа ҳисобида вилоятимиз вакиллари ёшлар ўртасида 2-, катталар ўртасида эса 3-ўринни банд этишди.

Азизбек НОРОВ.

Report typo