Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 декабрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

16.06.2022


Байден 81 ёшида иккинчи муддатга сайланиш ниятида

Оқ уй расмий вакили Карин Жан-Пьер АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденда 2024 йилда бўлиб ўтадиган сайловда иккинчи муддатга ўз номзодини илгари суриш нияти борлигини тасдиқлади.

"Айтишим мумкинки, президент 2024 йилги сайловда ҳам номзодини қўйишни режалаштираётгани ҳақида бир неча бор гапирган... Бўлди, фақат қўшимча қиламан, президент режалаштирган ишни амалга ошириш ниятида", деган  Карин Жан-Пьер CNN телеканали эфирида.

Оқ уй вакили New York Times газетаси аввалроқ эълон қилган мақолада ёзилганидек, гўёки 79 ёшли амалдаги президент иккинчи муддатга номзодини кўрсатиши учун унинг ёши муаммо бўлиши ҳақидаги қарашларни инкор этган. Унинг қўшимча қилишича, бу масала Жо Байден маъмурияти диққат марказида эмас, давлат раҳбари эса бор эътиборини АҚШ аҳолиси ва улар ҳаётини яхшилаш учун ишга қаратган.        

Аввал оммавий ахборот воситалари Жо Байден  Американинг собиқ президенти Барак Обамага 2024 йилги сайловда иккинчи муддатга ўз номзодини илгари суриш нияти борлиги ҳақида айтганини ёзганди. Буни ўтган йили Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки ҳам тасдиқлаган. Жо Байденнинг ўзи эса кейинги сайловда унга яна Дональд Трамп рақиб бўлса, буни омад деб ҳисоблашини айтган.

Report typo