АҚШ разведка жамияти янги типдаги коронавирус пайдо бўлишига инсоннинг зарарланган ҳайвон билан контакти сабабми ёки, эҳтимол, бирор бир илмий лабораториянинг аварияси, деган қарашлар борасида якуний хулосага кела олмади.
Бу ҳақда Америка президенти Жо Байден маълум қилган.
"Мен президент бўлганимдан сўнг тез орада, яъни март ойида миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчим разведка жамиятига Covid-19 келиб чиқиши бўйича энг янги маърузани тайёрлаш бўйича топшириқ берди: у инсоннинг зарарланган ҳайвон билан контактидан келиб чиқдими ёки лаборатория аварияси оқибатими? Ҳозирги кунда АҚШ разведка жамияти ана шу икки ишончли сценарий атрофида бирлашган, аммо ушбу масалада якуний хулосага келинмади", дейилади Байденнинг Оқ уй тарқатган баёноти матнида.
АҚШ ҳукумати раҳбарининг таъкидлашича, у мамлакат разведкасидан якуний хулосага келишни тезлаштиришга ёрдам берадиган маълумотларни тўплаш ва уларни таҳлил қилиш бўйича кучларни икки мартага кўпайтириб, ушбу муаммо ва унинг натижалари ҳақида 90 кун ичида ўзини хабардор этишларини сўраган.