Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

25.07.2024


Байденни президентлик пойгасидан чиқишга кўндиришди

 

АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден икки энг яқин маслаҳатчиси - Майк Донилон ва Стив Рикетти билан кенгашганидан кейин ноябрдаги сайловда иштирок этмаслик қарорини қабул қилган. Бу ҳақда CNN хабар берди. 

Телеканал ахборотига кўра, маслаҳатчилар унга инкор этиб бўлмас маълумотларни тақдим этиб, иккинчи муддатга давлат раҳбари лавозими учун курашишни рад этишга кўндиришган. Улар президентга сайлов кампаниясига маблағ тўплаш бўйича нохуш статистикани киритишдан ташқари, қайта сайланиш учун имконият кўрмаётганликларини айтишган.

Жо Байден кутилмаганда 21 июль куни президентлик пойгасидан чиқишини эълон қилди. У агар давлат раҳбари сифатида амалдаги муддат охирига қадар бор эътиборини ўзининг мажбуриятларини бажаришга қаратса, демократик партия ва мамлакат учун яхши бўлишини қайд этган.

Бироз кейинроқ эса унинг ўрнига мамлакат вице-президенти Камала Харрис АҚШ етакчиси лавозими учун номзод сифатида илгари сурилган.

Report typo