Юртимизда оилалар тинч-хотиржам яшаши, уларда вояга етаётган келажак авлоднинг ҳар жиҳатдан соғлом, баркамол шахслар бўлиб етишиши йўлида амалга оширилаётган хайрли тадбирлар, кенг кўламли ишлар кутилган самарани бермоқда. Бугун ҳар гўшада жажжи ўғил-қизларнинг бахтиёр кулгиси янграйди. Уларнинг бахт порлаган чеҳрасига боқиб, оналар-да шодумон, хуррам. Дилларида бонг урган хитоб тилларига шундай кўчади:
Бахтиёр чеҳрангга боқаман шодон:
Сен буюк халқимнинг буюк эртаси.
Сен деб фақат менинг жониммас ҳалак,
Болам, сен шу юртнинг тантиқ эркаси...
Ўз мухбиримиз
Суратда: Қарши шаҳридаги 40-мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Ирода Маллаева ўғли Фаридбек ва қизи Муслимахон билан.
C.НАРЗИЕВ олган сурат.