Украиналик 22 ёшли енгил атлетикачи Ярослава Магучих "Бриллиант лига" - 2024 Париж босқичида баландликка сакраш бўйича узоқ йиллардан буён ўзгармай келаётган рекордни янгилади. Бу ҳақда sport-express манбаси маълум қилган.
У 2 метр 10 сантиметр баландликдан ошиб ўтиб, болгариялик спортчи Стефка Костадинова 37 йил давомида ўзида сақлаб келган жаҳон рекордини 1 сантиметрга яхшилаган.
Мусобақада иккинчи ўринни 2 метр 1 сантиметр баландликдан сакраган Никола Олислагерс эгаллаган. Сербиялик Ангелина Топич учинчи ўринни банд қилган, натижаси 1 метр 98 сантиметр.
Жорий йил 20 апрелда Хитойнинг Сямэнь шаҳрида старт олган мусобақа финали 13-14 сентябрь кунлари Бруссель (Бельгия)да бўлиб ўтади.