Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

08.02.2024


Банкларга босқинчилик қилган пенсионер жазосиз қолмоқда

АҚШда икки йил ичида талончилик йўли билан ўн олтита банкни ўмариб, 160 минг доллардан ортиқ пулни қўлга киритган пенсионер жазосиз қолмоқда, дея хабар тарқатди Bild манбаси.

Оммавий ахборот воситалари уни "қари бандит" деб атайди, федерал қидирув бюроси эса кекса босқинчини АҚШдаги энг кўп қидирилаётган жиноятчилар рўйхатига қўшган. Бироқ у охирги қилган ўғирлиги ўзини ошкор қилиб қўйишига бир баҳя қолгани ортидан "фаолият"ини тўхтатган. Унга ноқонуний йўл билан келган банкнотлар ҳеч қачон полиция эътиборига тушмаган. Гувоҳлар кўзойнак ва қора шляпали жиноятчи қурол жойланадиган жигар ранг портфель олиб юриши ҳамда банкларни ҳар доим бир хил схемада ўмаришини айтган. У 2009 йилдан 2011 йилгача аксарияти Жанубий Калифорнияда ўз офисига эга бўлган 16 та молия муассасасини тунаган.

"Унинг тери ранги ғалати эди. Ишончим комилки, у маскада бўлган", деган пенсионер 2011 йил майда ўмарган банк ходими. Шундан сўнг полиция ўғри ўзини қари кўрсатишга уринган ёш киши эканлиги тахминини текширишга тушган.

Охирги муваффақиятсиз кечган талончилик ҳам ўша йили 2 декабрда рўй берган. Ўшанда кассир пуллар орасига буёқ солинган пакетни ҳам жойлаб қўйган ва ўлжа солинган қоп машиналар тўхташ жойида портлаб кетган. Босқинчи эса ранг сочилган пулларни ерга ташлаб, ғойиб бўлган. Ушбу давомли ўғирликлар сабаб ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан бошланган қидирув ишлари айни вақтда ҳам давом эттирилмоқда экан.

"Бундай жиноятлар учун даъво муддати йўқ", деган федерал қидирув бюроси ходими журналистлар билан мулоқот чоғида.

Report typo