Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 декабрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.ЖЎРАЕВ

06.06.2017


БАРЧА ТУРДАГИ СПОРТ КИЙИМЛАРИ

Қарши шаҳридаги ташкил этилганига унча кўп бўлмаган “Азамат Иссоқович” хусусий корхонаси ҳам тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Аниқроғи, мазкур тадбиркорлик субъекти ички бозорга барча турдаги спорт кийимларини таклиф этаяпти.

- Фаолиятимизни самарали йўлга қўйиш учун тижорат банкидан 35 миллион сўм миқдорида кредит олгандик, - дейди корхона раҳбари Азамат Хўжақулов. – Ушбу маблағ эвазига янги тикув дастгоҳлари, ишлаб чиқариш учун зарур  хом ашё харид қилдик. Корхонамиз тўла қувват билан ишлай бошлагач, 6 нафар қизнинг бандлиги таъминланди. Ҳозирги кунда цехимизда спортчилар учун кимоно, шортик-футболка каби турли бичим ва дизайндаги маҳсулотлар тайёрланаяпти. Матога ёзув, расм ва ҳар хил нақшлар босиш ҳам шу ернинг ўзида амалга оширилади. Асосийси, ишлаб чиқаришда тўлиқ маҳаллий хомашёдан фойдаланаяпмиз.

Тадбиркорнинг айтишича, ушбу маҳсулотларга талаб ошаётгани ишлаб чиқариш ҳажми юқори бўлишига хизмат қилмоқда. Ишбилармон бироз аввал ўтказилган ярмаркада спортга ихтисослашган таълим муассасалари билан 17 миллион сўмлик маҳсулот етказиб беришга келишиб олган. Айни вақтда корхонада харидорлар хоҳишини инобатга олган ҳолда тикилаётган спорт кийимлари кўринишини такомиллаштириш, янги фасонларни жорий этиш бўйича иш олиб борилаяпти.

М.ЖЎРАЕВ

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

Report typo