Мазкур ҳужжат мактабгача таълим тизими моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, болаларни мактаб таълимига тайёрлаш даражасини тубдан яхшилаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий дастурлар ва технологияларни татбиқ этиш, фарзандларимизни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш каби долзарб масалаларни ҳал қилишда муҳим дастуриламал бўлмоқда. Бинобарин, қарорга мувофиқ, мактабгача таълим тизими янада такомиллаштирилиб, янги муассасалар қурилмоқда, мавжудлари реконструкция қилиниб, мукаммал таъмирланмоқда.
Шоҳиста БОЗОРОВА
Суратларда: 50 ўринга мўлжалланган Қарши шаҳридаги 22-мактабгача таълим муассасасининг ўтган асрнинг 50-йиллари охирида қурилган биноси бузиб ташланиб, ўрнига 75 ўринли замонавий боғча бунёд этилмоқда.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ олган суратлар.