Вилоят 1-ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 9-синф ўқувчиси Беҳрўз Давронов масофавий тарзда Россия Федерациясида ўтказилган нуфузли олимпиадада биратўла 3 та фан бўйича ғолиблар сафидан жой олди.
Беҳрўз “Время знаний” Бутунроссия олий ўқув юрти томонидан ўтказилган онлайн олимпиадада инглиз тили бўйича учинчи, алгебра ва физика бўйича биринчи ўринга сазовор бўлди.
У ташкилотчилар томонидан юборилган ғолиблик дипломларини қабул қилиб олди.
- Карантин пайтида уйда вақтимни бекор ўтказмасдан, билимларимни синаб кўрмоқчи бўлдим, - дейди Беҳрўз. – Бу рағбат мени, устозларим ва яқинларимни жуда қувонтирди. Янада кўпроқ ўқиб, изланишга ундади.
Иқтидорли ўқувчининг қайд этишича, бу муваффақиятга эришишида устозлари Ҳасан Яллаев, Қосим Тошев, Фотима Нормуродованинг ҳиссалари катта бўлган.
Н.ЭГАМОВ