Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

20.02.2017


БЕБАҲО НЕЪМАТ ҚАДРИ

Унда Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази, вилоят ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари, кенг жамоатчилик вакиллари, шунингдек, Қарши шаҳри ва туманлардан диний экстремистик оқим таъсирига тушиб қолган оилалар вакиллари иштирок этди.

Тадбирни вилоят ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Баҳодир Қодиров кириш сўзи билан очди.

Таъкидланганидек, тинчлик-хотиржамлик бор жойда тараққиёт, ривожланиш, фаровонлик ҳукм суради. Инсон қадр топади. Тинчлик-осойишталик туфайли байрамлар, тўйлар кўнгилга сиғади, шаҳарларимиз гўзал, қишлоқларимиз янада обод бўлади. Келажакка ишонч билан қараймиз.

Дунёда кечаётган воқеа-ҳодисаларга назар солинг: халқи нотинч, уруш ва низолар исканжасида қолган мамлакатлар талайгина. Турли бузғунчи кучларнинг таъсири оқибатида ўзини, ўзлигини, маданияти, иқтисодий ривожланиши, сиёсий   мақоми ва халқаро обрўсини йўқотиб қўйган айрим давлатларда кечаётган нотинчликлардан оммавий ахборот воситалари орқали хабардормиз. Урушлар бу мамлакатларни тараққиётдан 50-100 йил орқага ташлаб юборгани, мавжуд аҳволни ўнглаш учун бир неча авлод умри етмаслигини афсус билан таъкидлаш зарур.

Шуни ҳам айтиш жоизки, ислом динини ниқоб қилиб олиб, манфур ишларни амалга оширишга уринаётган кучларга айрим юртдошларимиз, ёшларимизнинг ҳам қўшилиб қолаётгани ғоят ачинарли. Хорижга ишлаш мақсадида бориб, турли бузғунчи кучларнинг таъсирига берилиб, манқуртга айланган ва охир-оқибат хору зорликда ўлим топган кимсалар тақдири кишини чуқур мушоҳадага чорлайди.

- Отам бир неча йил илгари ишлаш мақсадида хорижга чиқиб кетган эди, - дейди Қарши шаҳрилик Аъзам Алиқулов. - Кейин билсак, у турли жангари тўдалар сафида юрган экан. Бу биз учун жуда оғир, қаттиқ зарба бўлди. Отам неваралари қуршовида қарилик гаштини суриб юрадиган ёшда бундай нотўғри йўлни танлаганидан афсусдамиз.

Тадбирда ана шундай адашган кимсалар яқинларининг фикри тингланиб, юртимизда ишлайман, ўқийман, обрў-эътибор топаман, деган киши учун барча шароит ва имкониятлар яратилгани, бундан унумли фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Тинчлик-осойишталикдек бебаҳо неъматнинг қадрига етиш ҳақидаги "Тинчлик учун курашмоқ керак", "Оқаётган сув қадри" видеофильмлари намойиши йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo