Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 декабрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ж.БОЙМУРОДОВ

26.02.2019


БЕПУЛ КЎЧАТ ТАРҚАТИЛМОҚДА

Қамаши тумани мисолида оладиган бўлсак, ҳудуддаги 633 та хонадонга 6 мингдан ошиқ мевали дарахт кўчатлари тарқатилиши белгиланган.

- Маҳалланинг тавсияси, шунингдек, хонадон соҳибларининг ер майдонига қараб белгиланган ҳар бир оилага 6 донадан 14 донагача мевали дарахт кўчатлари тарқатилмоқда, - дейди фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман кенгаши мутахассиси Ўрол Жовлиев. -  Ўн турдан ошиқ пайвандланган, сара кўчатлар олиб келинган. Ҳар бир хонадон кўчат турини ўзи танлаб олаяпти. Шунингдек, туман ўрмон хўжалиги билан ҳамкорликда ҳудуддаги ёш оилаларга ҳам 5 мингдан ошиқ мевали дарахт кўчатлари  бепул етказиб берилмоқда.

Ушбу ташаббусдан кўзланган мақсад кам таъминланган, ногиронлиги бўлган ҳамда ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва энг асосийси, уларнинг томорқадан манфаатдорлигини оширишга қаратилган.

Ж.БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган сурат

 

Report typo