Туман ҳокимининг ўринбосари Исмоил Мадатовнинг айтишича, лойиҳа қиймати 2 миллиард 200 миллион сўмга тенг бозорнинг ўрта қисми замонавий дизайн асосида, “корзинка” типида барпо қилинади. Кириш дарвозасининг икки ёнидан икки қаватли дўконлар жой олади. Бозорда бундан ташқари кўплаб турғун шохобчалар ҳам бунёд этилади.
Бозор Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши мўлжалланган.
Айтиш лозимки, бир вақтлар жуда гавжум бўлган Бешкентнинг эски деҳқон бозори кейинчалик мавжуд талабга жавоб бермагани учун ундан фойдаланилмасдан келинмоқда.
Н.ХЎЖАЕВ