Унда олимпиаданинг шаҳар ва туман босқичида ғолибликни қўлга киритган 344 нафар ўғил-қиз фанлар бўйича ўз билимларини синовдан ўтказди. Уларнинг 175 нафари академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг 3-босқич, 169 нафари 2-босқич ўқувчиларидир. Якунда 2-босқич ўқувчиларидан 24, 3-босқич ўқувчиларидан 25 нафари тегишли фан йўналишлари бўйича олимпиаданинг республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Таъкидлаш жоизки, фан олимпиадасининг якуний босқичида дастлабки уч ўриндан бирини эгаллаган 3-босқич ўқувчиси олий ўқув юртларига тест синовларисиз ҳамда қўшимча имтиҳонларсиз кириш имтиёзига эга бўлади.
Шунингдек, олимпиаданинг вилоят босқичи доирасида математика, физика, кимё, биология ва информатика фанлари бўйича халқаро олимпиадаларда иштирок этувчи Ўзбекистон жамоасини шакллантиришга тавсия этиш мақсадида 15 нафар ўқувчи саралаб олинди.
Б.ЖОНИМОВ.