Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 декабрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Мирзоҳид ОСТОНОВ

10.03.2018


БИР ЙИЛДА КЎРИЛГАН ЗАРАР 3 МИЛЛИАРД СЎМДАН ОРТИҚ

Олов билан боғлиқ ҳолатларни ана шу сирага киритиш мумкин. Ёнғин содир бўлиши тасодифдек туюлса-да, аслида унинг келиб чиқишига кишиларнинг қайсидир вақтдаги эътиборсизлиги, олов чиқарувчи воситалардан хавфсизлик талабларига амал қилмасдан фойдаланиши сабаб бўлади.

Мисол учун, ўтган 2017 йилда Қарши шаҳри 3-миттитуман ҳудудида жойлашган чиқиндихонанинг ёрдамчи биносида ёнғин юз берган. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари етиб келиб, алангани ўчиришган. Аммо бунга қадар хона ичида бўлган, шу ҳудуддаги “Саҳро плюс” уй-жой мулкдорлар ширкатида ишловчи, 1949 йилда туғилган Тилов Худойберганов ҳамда келини, 1991 йилда туғилган Лаура Медведова аланга домида қолиб, ҳалок бўлишган. Ёнғиннинг келиб чиқишига хона ичида қўлбола иситиш мосламасидан хавфсизлик талабларига зид равишда фойдаланиш сабаб бўлган.

Умумий ҳисобда эса, 2017 йил давомида вилоят ҳудудида 1101 та ёнғин рўйхатга олинган. Энг ачинарлиси, уларнинг оқибатида 57 нафар фуқаро тан жароҳати олган, 7 киши ҳалок бўлган. Ёнғинлар натижасида кўрилган умумий зарар миқдори эса 3 миллиард 158 миллион 763 минг сўмни ташкил этади. Содир бўлган ёнғинларнинг 66 фоизи аҳоли турар жойлари ҳисобига тўғри келади.

Албатта, ушбу рақамларнинг ўзиёқ аҳоли турар жойлари ва ишлаб чиқариш объектлари, корхона ва ташкилотларни ёнғиндан муҳофаза этишга қаратилган тадбирларни фаол давом эттириш, уларнинг самарадорлигини оширишга эътибор қаратиш лозимлигини англатади.

Шу билан бир қаторда, фуқароларимиз ҳам масъулиятни янада теранроқ ҳис этиши, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига доимо эътиборли бўлмоғи лозим. Зеро, хонадонимизда биргина хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик ёнғинни юзага келтириши, оқибати аянчли тугаши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

Мирзоҳид ОСТОНОВ,

вилоят ИИБ ЁХБ бошлиғи ўринбосари, подполковник

Report typo