Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

05.05.2020


БИР КУНДА 261 ТОННА ПИЁЗ ВА КАРАМ ЭКСПОРТГА ЧИҚАРИЛДИ

Божхона постида

Коронавирус пандемияси сабаб божхона чегаралари орқали фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чекланган бўлса-да, товарлар ҳаракати ҳар доимгидек, тўхтовсиз экспорт ва импортга расмийлаштирилмоқда.

Айни пайтда вилоят божхона бошқармаси "Насаф"  ташқи иқтисодий фаолият божхона постида мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари - янги пиёз, картошка, сабзи ва шолғом тегишли талаб ва божхона дастурлари асосида бир неча дақиқалар ичида экспорт божхона режимига ҳужжатлаштирилаётгани аҳамиятли.

Куни кеча ҳам ушбу божхона пости томонидан 9 партиядаги 226 тонна пиёз ҳамда 2 партиядаги 35 тонна карам маҳсулотлари Россия Федерациясига экспорт қилинди.

- Мамлакатимизда карантин даври бўлишига қарамасдан тадбиркорлар қизғин фаолиятда давом этаяпти, - дейди "Мarble industry" хусусий корхонаси раҳбари Ҳусниддин Усмонов. - Россиялик ҳамкорларимиз билан 232 минг АҚШ долларилик келишувимиз бор. Ҳозирги кунда ушбу шартнома бўйича миришкор деҳқонларимиз етиштирган карам ва пиёзни экспортга чиқараяпмиз. Асосий мақсадимиз маҳсулотлар тури ва ҳажмини кўпайтириб, вилоятимиз экспорт салоҳиятини янада оширишга ҳисса қўшишдан иборат.

Маълумот учун, жорий йилнинг ўтган даврида вилоят божхона бошқармаси тасарруфидаги ташқи иқтисодий божхона постлари томонидан 4 минг 866 тонна мева-сабзавот маҳсулотлари Россия, Украина ва қўшни давлатларга экспортга чиқарилган. Ушбу маҳсулотларни экспортга юклашда "AB Murtoz bobo", "Мarble industry", "One export centre", "Food Experts" корхоналари фаоллик кўрсатаётганини ҳам қайд этиш ўринли.

Н.ХЎЖАЕВ

 

Report typo