Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

07.10.2020


БИР КУНДА ИККИ ТУМАНДА НАВБАТДАН ТАШҚАРИ СЕССИЯ ЎТКАЗИЛДИ

Бугун халқ депутатлари Миришкор ва Қамаши туманлари Кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялари бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати тарқатган хабарларга кўра, уларнинг ҳар иккисида ҳам ташкилий масала кўрилган.

Хусусан, Миришкорда ўтган сессияда шу кунга қадар Қамаши туманини бошқариб келган Санаев Шерали Чориевич ҳудуднинг янги ҳокими этиб тасдиқланган. 

Шерали Санаев 2013-2016 йилларда Миришкор туманида прокурор лавозимида фаолият кўрсатган. 2017-2018 йилларда Тошкент вилояти Бекобод туманида прокурор бўлган. 2018 йил декабрида Қамаши тумани ҳокими лавозимига тайинланганди.

Эслатиб ўтиш жоиз, Миришкор туманининг аввалги ҳокими Ғайрат Бегалиев 8 сентябрда коронавирус инфекциясидан вафот этди.

Шерали Санаевдан бўшаган ўринга, яъни Қамаши туманига эса Тоғаев Ботир Нормаҳмадович ҳоким сифатида тасдиқланган.

У 1976 йилда Китобда туғилган бўлиб, 2001-2015 йиллар давомида вилоятнинг қатор туманларида қишлоқ ва сув хўжалиги тизимида фаолият олиб борган.

Бугунги кунга қадар эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Aграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти мудири лавозимида ишлаб келган.

Report typo