Америкалик Кристина Блю исмли аёл ишини ташлаб, яшаш учун ўғли билан чодирга кўчиб ўтди ва қарийб 50 минг доллар маблағини тежади. Унинг кечинмалари ҳақида Daily Mail манбаси ёзган.
Нью-Йоркда яшовчи аёлнинг ҳикоя қилишича, ҳаммаси 2021 йилда, қачонки, 14 ёшли ўғли ва ити билан бутун ёз давомида уйининг орқа ҳовлисида чодир ўрнатиб яшашга қарор қилганидан бошланган. Асл мақсад, Кристина Блюнинг сўзларига кўра, ўғли билан таътилни ажойиб ўтказиш бўлган. Аёл киракашлик ишини ташлаб, катта чодир сотиб олган ва экспериментни бошлаган.
Бир неча ҳафта ўтгач, 41 ёшли америкалик янги ҳаёт тарзида улар сезиларли даражада камроқ маблағ сарфлаётганини пайқаган. Энди, орадан икки йил ўтгач, аёл шундай ҳаёт тарзи унга 48 минг доллар пулини иқтисод қилиш имконини берганини айтган. У ўғли билан аллақачон мамлакатнинг турли бурчакларида бир муддат чодирда яшаб келишга улгурган.
Кристина Блю бундай яшаш унга ёққани ҳақида гапирган. Чодир учун электр энергияси қуёш панеллари ёрдамида ишлаб чиқарилган, шунингдек, аёл билан ўғлида овқат тайёрлаш учун ўтин ёқиладиган печь ва совуқ қиш тунларида исиниш учун газ захираси бўлган.