Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 апрел, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

21.09.2023


Бир ойда 7 миллион 302 мингта машина сотилди

Ўтган ойда дунё бозоридаги янги автомобиллар сотуви 9,6 фоизга ўсди. Бу ҳақдаги маълумотларни LMC Automotive консалтинг компанияси эълон қилган. Ундан маълум бўлишича, ёзнинг сўнгги ойида жами 7 миллион 302 мингта машина сотилган.

Август ойидаги сотув ҳажми бўйича Хитой 2 миллион 520 мингта автомобиль билан етакчилик қилган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш 5,2 фоиз). 1 миллион 330 мингта машина сотилган АҚШ иккинчи ўринга жойлашган (ўсиш 17,1 фоиз).

Кўрсатилган даврда Ғарбий Европа мамлакатларида 889 минг 600 та автомобиль сотилган (ўсиш 18,7 фоиз). Шарқий Европа давлатларида эса сотув ҳажми 31,9 фоизга ўсиб, 290 минг 400 та машинани ташкил қилган. Жанубий Америкада ўтган ойда 233 минг 500 та автомобиль сотилиб, кўрсаткич 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 фоизга ўсган.

Дунёдаги энг йирик автомобиль бозорлари орасида Япония (337 минг 400 та, ўсиш 17,2 фоиз), Канада (148 минг 600 та, ўсиш 10,8 фоиз) ва Корея (128 минг 300 та, пасайиш 7 фоиз) ҳам бор.

 Жорий йилнинг январь-август ойларида дунё автомобиль бозорида жами 57 миллион 495 мингта машина сотилган (2022 йилги кўрсаткичга нисбатан ўсиш 10,3 фоиз).

 

Report typo