Мисол учун, Китоб тумани Сарой қишлоғида яшовчи, 1942 йилда туғилган Нормахмат Тухтавулов ҳовлисидаги молхонани тозалаётган вақтида 1 нилли, 16 калибрли, 1954 йилда ишлаб чиқарилган, НВ-44913 рақамли ўқотар ов қуролининг стволини топиб олади. Қонуний йўл тутиб, уни туман ИИБга топширади.
Қарши шаҳрилик Улуғбек Чуллиев ҳам молхонадан топиб олган, 1 нилли, 5,6 калибрли, ТОЗ-8 русумли ўқотар ов қуролининг стволини ўз ихтиёри билан ички ишлар идорасига келтириб беради.
Бу борада қонуний йўл тутиш ўзгалар хавфсизлигини таъминлайди. Талабдан кўзланган мақсад ҳам шу. Бироқ буни тўғри англамаган айрим кишилар ҳам борки, топиб олинган ёки турли сабаблар билан сақланиб келаётган қуролларни топшириш ўрнига яширишга уринадилар.
Вилоят ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармасидан маълум қилишларича, Шаҳрисабз тумани Ғилон қишлоғида яшовчи, 1977 йилда туғилган С.Ғиёсов яшаш хонадони чордоғида 1 нилли, 28 калибрли ўқотар ов қуролини ноқонуний равишда сақлаб келаётгани аниқланган. Бордию қурол вақтида топширилганида, ҳаммаси кўнгилдагидай якун топган бўларди. Афсуски, фуқаро буни истамади ва энди терговда бунинг сабабини тушунтириб беришга мажбур.
Деҳқонобод тумани Оққишлоқ МФЙ Шахшар қишлоғида яшовчи, 1969 йилда туғилган Х.Аллабердиев ҳам яшаш хонадони орқасидаги супа тагида 1 нилли, 16 калибрли, 12140Г рақамли ўқотар ов қуролини ноқонуний равишда сақлаган. Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу қишлоқлик яна бир фуқаро, 1963 йилда туғилган М.Пиримов мол қўтони ёнида ўсиб турган арча дарахтининг тагига 1 нилли, 16 калибрли, 88093 рақамли, 1964 йилда ишлаб чиқарилган ўқотар ов қуролини яширган.
Шаҳрисабз шаҳар Бунёдкор МФЙда яшовчи Б.Раҳмонов эса яшаш хонадонидаги ёрдамчи хўжалик биносида ўқотар ов қуролининг 6 дона патронини сақлаб келган. Терговга қадар текширув ҳаракатларида шу масалага ойдинлик киритилмоқда.
Н.ХЎЖАЕВ