Дунёдаги биринчи триллионер яна ўн йилдан кейин пайдо бўлиши мумкин, деб ёзади AP News манбаси. Oxfam International қашшоқликка қарши кураш ташкилоти аъзолари шундай хулосага келишган.
Бундан ташқари, мутахассислар фикрича, 2027 йилга бориб дунёдаги миллионерлар сони 40 фоизга кўпаяди. Шунингдек, экспертлар ўтган йили миллионерлар бойлиги 33 фоизга ўсиб, уларнинг умумий молиявий ҳолати 3,3 триллион долларга етганини аниқлашган.
"Бизда йирик миллионерлар бешлиги бор, улар ўз бойликларини икки баробарга оширган. Бошқа томондан, қарийб беш миллиард киши қашшоқлашди", дейилади баёнотда.
Oxfam International тахминан 200 йилдан кейин қашшоқлик барҳам топади, деб ҳисобламоқда.