Тантанали тадбирда лицей жамоаси, фахрий ўқитувчилар ва ота-оналар иштирок этди.
- Муассасамизда ўқувчиларга 4 йўналиш бўйича: аниқ, табиий, ижтимоий-гуманитар фанлар ҳамда хорижий филология ихтисослиги асосида сабоқ бериб келинади, - дейди академик лицей директори Фароғат Мирзаева. – Ўқувчиларимиз орасида ўз билим ва иқтидори билан фан олимпиадалари, турли кўрик-танловлар ва спорт мусобақаларида юқори ўринларни қўлга киритганлари кўп. Бунда эса устоз ва мураббийларимизнинг ҳам хизматлари беқиёс. Битирувчиларимизнинг аксарияти олий ўқув юртларига ҳужжат топшириб, ўқишни давом эттириш истагида.
- Бу ерда уч йил давомида билим сирларини пухта ўзлаштирдим, - дейди битирувчи Равшан Ҳусанов. - Эндиги мақсадим академик лицейда олган билимларимни ва устозларим билдирган ишончни оқлаб, олий ўқув юртига ўқишга киришдир. Насиб қилса, ўзим танлаган йўналишда таҳсил олиб етук мутахассис бўлишни мақсад қилганман.
Лицей ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий дастур тадбирга шукуҳ бағишлади.
Ж.БОЙМУРОДОВ