Унга кўра, коллеж битирувчиси эндиликда банкдан микрокредит олиш учун ўзининг касб-ҳунар коллежини тамомлаганлиги ҳақидаги дипломини нотариал тасдиқлатиши шарт эмас. Диплом нусхаси керакли ҳужжат ўрнида қабул қилинади.
Маълумот ўрнида келтириб ўтамиз, мамлакатимизда касб-ҳунар коллежи битирувчиларига микрокредитлар бериш Марказий банк бошқарувининг 2016 йил 16 январдаги қарори билан тасдиқланган тегишли Низом асосида амалга оширилмоқда. Низомга кўра, касб-ҳунар коллежини битирганига 3 йилдан ошмаган ёшлар ушбу турдаги кредитларни олиши мумкин. Бунинг учун улар тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун давлат рўйхатидан ўтган ёки юридик шахс устав фондида 50 фоиздан кам бўлмаган улушга эга бўлиши лозим.
Ж.БОЙМУРОДОВ